ЮНИСЕФ Ўзбекистон аҳолининг энг заиф қатламини хавф ва зарбалардан ҳимоялашга чақирмоқда

Дата: 16:29, 14-11-2018.

Тошкент. 14 ноябр. ЎзТАГ – ЮНИСЕФ Ўзбекистон аҳолининг энг заиф қатламини хавф ва зарбалардан ҳимоялашга чақирмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Хусусан, бу ҳақида “Ўзбекистоннинг ижтимоий ҳимоя тизимини баҳолаш” мавзусидаги семинарда сўз борди. Тадбир Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, ЮНИCEФ, Жаҳон банки ва Халқаро меҳнат ташкилоти томонидан ташкил қилинди.

“Ўзбекистон ижтимоий ҳимоя ҳукумат томонидан ҳам, ҳамжамиятлар томонидан ҳам кўрсатилишининг кучли тарихига эга. Бироқ сўнгги йилларда тизим бўлакланган бўлиб, бу ҳолат қамров ва хизматлар сифатининг самарасиз бўлишига олиб келди. Аҳолининг заиф қатламлари хавф ва зарбалардан ҳимояланган бўлиши учун ижтимоий ҳимоя тизимини ислоҳ қилиш устувор масала бўлиши керак,”- деб иқтибос келтиради ЮНИCEФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси матбуот хизмати ташкилотнинг Ижтимоий сиёсат бўлими раҳбари Юлия Олейникнинг сўзларидан.

Семинарда келтирилган статистикага мувофиқ, Ўзбекистонда, ялпи ички маҳсулотнинг 10%га яқини ижтимоий тўловлар ва нафақаларга ажратилади, бу халқаро амалиётга мувофиқ яхши кўрсаткичдир. Давлат буджетининг 60%га яқини ижтимоий харажатларга сарфланади.

“Бироқ ижтимоий ҳимоя тизимига қилинаётган сармояларнинг самарадорлигини янада такомиллаштириш лозим. Болалар, ногиронлиги бўлган инсонлар ва норасмий сектордагиларни мавжуд тизим этарлича қўллаб-қувватламайди. 2018 йил июл ойида ўтказилган уй хўжаликлари миллий сўровининг натижаларига кўра, паст даромадли оилаларнинг 75%и ижтимоий нафақа олмас экан. Оилаларни қўллаб-қувватлайдиган ва уларни кам даромадли ҳолатдан чиқариш учун зарур бўлган ижтимоий иш ҳукумат ичидаги функция сифатида шакллантирилмаган”, - деб таъкидланади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, БМТнинг Халқаро фавқулодда болалар фонди номли фонд 1946 йил 11 декабрда БМТ Бош Ассамблеяси қарорига мувофиқ Иккинчи жаҳон урушида жабрланган болаларга ёрдам кўрсатиш мақсадида ташкил этилган. Кейинроқ фонд бошланғич UNICEF номини сақлаб қолган ҳолда ўз номига эга бўлди.

Сурат манбаи: ombudsman.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: