ЮНИСЕФ Ўзбекистонда уч тилдаги янги сайтини ишга туширди

Дата: 09:18, 30-04-2014.

Тошкент. 30 апрель. ЎзТАГ – Яқинда ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси уч тилдаги янги www.unicef.uz сайтини ишга туширгани ҳақида хабар қилди. Ташкилот янги сайт ахборот технологияларидан яхши хабардор бўлмаган фойдаланувчиларга ҳам мослаштирилганлигини таъқидлади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Болалар ҳуқуқларини таъминлаш учун болалар ва улар оилаларининг имкониятларини кенгайтириш ЮНИСЕФнинг бутун дунёдаги, шу жумладан Ўзбекистондаги асосий миссияси ҳисобланади. Қимматли имкониятлар, ресурслар ва ахборотларни тақдим этувчи янги сайт ушбу мақсадга етишга хизмат қилади” – деди ташкилотнинг Ўзбекистондаги раҳбари Роберт Фудерич.
БМТ Болалар фонди ваколатхонасидан хабар беришларича, ўзбек, рус ва инглиз тилларидаги веб-сайтда ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги болалар аҳволи ва ташкилотнинг ушбу йўналишдаги дастурлари мавжуд.
Сайтда кутубхона ва мультимедия материаллари, шунингдек, асосий ҳамкорлар рўйхати мавжуд. Оилалар эса таълим-тарбия соҳасидаги илғор тажрибани ўрганиш имкониятига эга.

Янгилик билан ўртоқлашиш: