Юнусобод метро линиясини 2020 йилда ишга тушириш режалаштирилмоқда
Тошкент. 5 декабрь. ЎзТАГ – Юнусобод метро линиясини 2020 йилда ишга тушириш режалаштирилмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ маълумотларига кўра, Юнусобод йўналишида ўнг туннелда туннел проход ишлари якунланди ва амалдаги "Шаҳристон" станцияси билан боғланиш амалга оширилди.
"Олдинда муҳандислик-коммуникация тизимларини ётқизиш, мавжуд "Шаҳристон" ва қурилаётган "Туркистон" ва "Юнусобод" станциялари мажмуасини бирлаштириш, шунингдек, рельс шпаллари панжараларини жойлаштирилиши кутилмоқда. Бугунги кунда жами иш ҳажмининг 90% дан ортиғи бажарилди. Қурилиш белгиланган жадвалга мувофиқ амалга оширилади ва 2019 йилнинг охиригача "Туркистон" стантциясига тест режимида поезд ишга тушиши кутилмоқда. Иш режимида поездларни ишга тушириш ва йўловчиларни ташиш 2020 йилда кутилмоқда", - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, июлда 2019 йил декабрь ойида Юнусобод метро линиясини, 2020 йили Сергели туманини, 2021 йили ер устки метросини ишга туширишни ваъда қилинган эди.
Сурат манбаи: railway.uz


