ЮНВТО “Ўзбекистон сайёҳлар нигоҳида” тадқиқоти маълумотларини чоп қилди

Дата: 09:38, 06-10-2015.

Тошкент. 6 октябр. ЎзТАГ – Бутунжаҳон туристик ташкилот (ЮНВТО) “Ўзбекистон сайёҳлар нигоҳида. Ўзбекистонга хориждан ташриф буюрган сайёҳлар орасида ўтказилган сўровлар натижалари 2014” тадқиқоти маълумотларини чоп қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Тадқиқот натижалари мамлакат келаётганларнинг кўпчилиги Россия, Туркия, Ҳиндистон, Германия ва Кореядан эканлигини кўрсатди. Уларнинг аксарияти 50 ёшдан ошган ва олий маълумотга эга”, - деб таъкидланади хужжатда.

Сўралганларнинг кўпчилиги олдиндан туристик пакетлар сотиб олиб, мустақил саёҳат қилишни истайдилар ҳамда барча қулайликларга эга бўлган ҳолда дам олишни хуш кўрадилар.

Сўровда қатнашган кишиларнинг кўпчилиги тарихий жойларда экскурсиялар чоғида турли совғалар, халқ амалий санъати буюмларини харид қилишларини айтиб ўтганлар.

Сўралганларнинг 77% уларнинг Ўзбекистонга ташриф буюриш қарорига бу ердаги ЮНЕСКО Бутунжаҳон меъроси рўйхатига киритилган тарихий обидаларни ўз кўзи билан кўриш истаги таъсир қилди деб ҳисоблайдилар.

Ўзбекистонга сайёҳатнинг ўртача давомийлиги 10 тунга тенг. Сайёҳларнинг кўпчилиги Тошкент, Самарқанд ва Бухорода вақт кечиради.

Туристлар орасида энг оммабоп авиаташувчилар орасида “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК (56%), “Turkish Airlines” (14%) ва “Аэрофлот” кабилар бор (9%).

Янгилик билан ўртоқлашиш: