Юрмала Самарқанд билан ҳамкорлик қилмоқчи

Дата: 15:22, 27-05-2014.

Тошкент. 27 май. ЎзТАГ – Латвия Республикаси Президенти Андрис Берзиньшнинг Ўзбекистонга расмий ташрифи доирасида Самарқанд шаҳри ҳокимияти ва Юрмала шаҳар думаси ўртасида ҳамкорлик ҳақидаги келишув ҳам имзоланиши кутилмоқда, деб хабар беради “Жаҳон” ахборот агентлиги.
“Юрмала ва Самарқанд орасидаги ҳамкорликка доир музокаралар 2006 йилда бошланган эди. Ушбу келишувнинг имзолиниши иккитомонлама алоқаларнинг ривожи учун яхши туртки бўлади. Шунингдек, иқтисодиёт, таълим, соғлиқни сақлаш ва маданият соҳаларида ҳам ҳамкорлик бўйича мулоқот ҳам давом эттирилади”, - деди Юрмала шаҳрини ривожлантириш бўйича бошқарма бошлиғи Эдгарс Стобовс.
Самарқанд билан ҳамкорлик ўрната туриб, биз, юрмалаликлар, нафақат самарқандликлар, балки барча ўзбекистонликлар бизнинг шаҳримизга даволаниш ва дам олиш учун ташриф буюришларидан умидвормиз, деди латвиялик меҳмон сўзини давом эттира туриб.

Янгилик билан ўртоқлашиш: