“Юрт келажаги” истеъдодли ёшлар конкурсида қатнашиш учун аризалар қабул қилиш бошланди

Дата: 15:16, 12-04-2016.

Тошкент. 12 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистонда “Юрт келажаги” истеъдодли ёшлар конкурсида қатнашиш учун аризалар қабул қилиш бошланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ). 

“Аризалар “Камолот” ЁИҲнинг вилоят ва туман бўлимларида ҳамда республика ҳудудидаги олийгоҳлар, коллеж, лицей ва мактабларда 20 майгача қабул қилинади. Анкеталарни kamolot.uz сайтидан юклаб олиш мумкин”, деб таъкидлашди “Камолот” ЁИҲ матбуот хизматида.

Жорий йилда энг яхшилар 4 номинацияларда аниқланади. Булар “Архитектура ва дизайн”, “Ахборот технологиялари, рационализаторлик таклифлар ва техник ишланмалар”, “Анъанавий ва амалий санъат” ва “Адабиёт ва журналистика” йўналишларидир.

Иштирокчиларни давлат мукофотларига сазовор бўлган таниқли ва тажрибали мутахассислар, санъатшунослар, ҳунармандлар, хореографлар, шоир ва ёзувчилардан иборат ҳакамлар ҳайъати баҳолайди.

22 майда республиканинг барча ҳудудларида танловнинг туман ва шаҳар босқичлари бўлибўтади.

“Юрт келажаги” танлови мамлакатнинг турли ҳудудларида истиқомат қилаётган иқтидорли ёшларни кашф этиш, фан, санъат ва замонавий технологиялар соҳасида ўз имкониятларини намоён этишлари учун шарт-шароитларни яратиб беришга қаратилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: