Ўз стадионида “Пахтакор” эроннинг “Нафт” клубини енгди

Дата: 22:00, 25-02-2015.

Тошкент. 25 феврал. ЎзТАГ – Осиё чемпионлар лигаси биринчи тури доирасида тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси эроннинг “Нафт” клубини 2:1 ҳисобида енгди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Мазкур учрашув пойтахтдаги марказий “Пахтакор” стадионида бўлиб ўтди.

Ушбу баҳсда ўзбек футболчилари асосан биринчи таймнинг охири ва иккинчи таймнинг бошидаги муваффақиятли ўйин ҳисобига ғалабага эришдилар. Хусусан, 47-дақиқада ҳисобни пахтакорчи Кахи Махарадзе очди, 84-й минутда эса хужумчи Игорь Сергеев гол киритди.

Меҳмонлар 59-дақиқада Али Горбани ёрдамида битта тўп киритишга муваффақ бўлдилар.

Эндиликда ўзбек клуби Теҳронда жавоб ўйинини ўтказади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: