Забелинская Бельгиядаги турнирда олтинни қўлга киритди
Тошкент. 4 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистонлик велосипедчи Ольга Забелинская International Belgian Track Meeting трекида велоспорт бўйича халқаро мусобақаларда олтин медални қўлга киритди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Терма жамоамиз аъзоси Ольга Забелинская Point Race пойгаларида 48 очко билан очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонди ва навбатдаги олтин медалига сазовор бўлди. Иккинчи ўриндан бельгиялик Жольен Д’ор (34 очко) жой олган бўлса, кучли учликка франциялик Виктуар Берто (Франция, 31 очко) якун ясади”, - дейилади Миллий олимпиа қўмитаси матбуот хизматининг хабарида
Жамоа таркибида Екатерина Кнебелева ва Мурад Холмуродовлар ҳам бор.
Мусобақада 15 мамлакатдан 11 жавом иштирок этмоқда.
Қайд этилишича, ушбу турнир Токио-2020 Олимпиадаси учун муҳим бўлган рейтинг очколарини тақдим этади.
Эслатиб ўтамиз, О. Забелинская омниум йўналишида 192 очко тўплаган ҳолда ғалаба қозонди.
Сурат манбаи: https://fergana.agency