Зарафшон дарёси устидан ўтган тарихий “Чориқулбой” кўприги таъмирланиб, қайта фойдаланишга топширилди

Дата: 13:08, 16-03-2015.

Бухоро. 16 март. ЎзТАГ – Бухоро вилоятидаги Зарафшон дарёси устидан ўтган тарихий “Чориқулбой” кўприги таъмирланиб, қайта фойдаланишга топширилди. Бу ишлар “Ўзавтойўл” давлат акционерлик компанияси вилоят йўл бўлинмаси йўлчилари томонидан амалга оширилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзавтойўл” ДАК хабар қилишларича, ушбу иншоотнинг ноёб тарихий кўринишини сақлаб қолиш мақсадларида ишга астойдил ёндашилди.

Мутахассиларнинг сўзларига кўра, кўприкни қуришда физика, назарий механика, материалсозлик, геометрия қонуниятларига амал қилинган.

Бундан ташқари, бирлашган материаллар механикаси, кинетик қувват, шовқин ва ёруғлик таъсири қоидаларига амал қилинган, материалларнинг иссиқлик таъсирида кенгайиб, совуқдан торайиши ҳисобга олинган.

Тарихий “Чориқулбой” кўприги ўз вақтида чехиялик меъморлар томонидан лойиҳалаштирилган ва бундан 100 йил олдин – в 1912-1914 йилларда Германиялик мутаассислар ва бухоролик усталар қўли билан қурилган.

Кўприқ қурилишида ғозғон мармари ва куйдирилган ғишт бўлакларидан фойдаланилган.

Кўприкнинг умумий узунлиги икки томонданги зиналари билан бирга 100 метрдан ортиқ. Кенглиги 7,5 метр. Кўприкда дарёнинг ўртасига ўрнатилган баландлиги 4 метрлик 8 устун мавжуд.

Маълумот ўрнида, тарихий “Чориқулбой” кўприги “Галаосиё ш.- Ромитан ш.” ва “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнов” замонавий автомобиль йўлининг 8-9 километрлари ўртасида жойлашган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: