Зарафшонда қалбаки беш мингталик купюраларни муомалага киритишга уринишнинг олди олинди

Дата: 15:34, 16-10-2015.

Зарафшон. 16 октябр. ЎзТАГ – Зарафшонда (Навоий вилояти) қалбаки беш мингталик купюраларни муомалага киритишга уринишнинг олди олинди. Ба ҳақида Ўзбекистон Республикаси ИИВ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

“Навоий вилояти ИИБ ходимлари томонидан Зарафшон шаҳрида яшовчи 41 ёшли фуқаро савдо дўконига кириб озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиб 8 дона қалбаки 5000 сўмлик купюрадаги пулларни берганлиги аниқланиб ушланди”, - дейилади жума куни тарқатилган хабарда.

Ўтказилган экспертиза ушбу купюралар қалбаки эканлиги аниқланди, деб таъкидланади ИИВ хабарида.

Ушбу факт бўйича жиноят иши очилди, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

$1 = 2649, 22 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: