Ўзбек абитуриентларини қалбаки тест саволлари ҳақида огоҳлантиришди

Дата: 10:04, 03-04-2014.

Тошкент. 3 апрель. ЎзТАГ. Ўзбекистон бозорларида олий ўқув юртларига киришга тайёрланишда қўлланиладиган қалбаки тест саволлари тўпламлари пайдо бўла бошлади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Давлат тест маркази маълумотига асосланган ҳолда.
“Кейинги йилларда олий таълим муассасаларига кирувчилар учун хилма-хил тест саволлари сотувга чиқарилмоқда. Аксарият китоблардаги тест саволларининг манбалари, китоб чоп этилган босмахона номи ва санаси берилмаган. Энг ачинарлиси, бундай китоблар “Давлат тест маркази ҳамкорлигида тайёрланган” деган ёзув остида чоп этилмоқда. Ваҳоланки, Давлат тест марказида мавжуд саволлар базаси асосида 2009 йилдан буён тест саволлари чоп ҳам этилмаган, бошқа ташкилотлар билан бу борада шартнома ҳам тузилмаган”, -дея қайд этишди Давлат тест марказида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: