Ўзбек ҳаками Равшан Эрматов Бразилияга жаҳон чемпионатига кетмоқда

Дата: 17:09, 02-06-2014.

Тошкент. 2 июнь. ЎзТАГ - Ўзбек ҳаками Равшан Эрматов Бразилияга жаҳон чемпионатига кетмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агенлиги (ЎзТАГ). Ушбу маълумот Халқаро футбол федерацияси расмий сайтида пайдо бўлди.
Умуман, чемпионат мусобақаларини Европадан 9, Жанубий Америкадан 5, Осиёдан 4, Африка ва Шимолий Америкадан 3тадан, Океания минтақасидан эса битта ҳакамлар бригадалари бошқаради.
Қайд этиш керакки, Равшан Эрматов МДҲ ва Болтиқбўйи мамлакатлари вакиллари орасида жаҳон чемпионатига жалб этилган ягона бош ҳакамдир. Шу билан бирга, Равшан Эрматов “Осиёнинг энг яхши ҳаками” танловида 4 карра ғолиб чиққан ягона футбол ҳакамидир.
Равшан Эрматовга ҳакамлик қилишда ҳамюртимиз, 2011 йилда Осиё футбол конфедерацияси томонидан қитъанинг энг яхши қанот ҳаками деб топилган Абдуҳамидулло Расулов ва қирғизистонлик Баҳодир Қўчқоровлар ёрдам беради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: