Ўзбек ҳаками Равшан Эрматов клублар ўртасида ЖЧ ўйинларининг видеотакрорлар бўйича ҳакам ёрдамчиси қилиб тайинланди

Дата: 18:43, 17-11-2016.

Тошкент. 17 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбек ҳаками Равшан Эрматов клублар ўртасида ЖЧ ўйинларининг видеотакрорлар бўйича ҳакам ёрдамчиси қилиб тайинланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) сайтига асосланган ҳолда.

Маълум қилинишича, Эрматов баҳрайнлик рефери Наваф Шукралла бош ҳакам қилиб тайинланган Осиё бригадасида ишлайди. Унинг ёрдамчилари ҳам баҳрайнлик Ёсир Тулефат ва Иброҳим Салеҳлар бўлишади.

Эслатиб ўтамизки, клублар ўртасида жаҳон чемпионати Японияда 8-18 декабрда бўлиб ўтади.

Турнирда илк маротаба ҳакам ёрдамчилари бош ҳакамга видеотакрорлар ёрдамида қарор қабул қилишда ёрдамлашадилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: