Ўзбек акционерлик жамиятлари қиймати 16,1 трлн сўмлик акциялар чиқардилар

Дата: 18:18, 18-01-2017.

Тошкент. 18 январ. ЎзТАГ – 2016 йилда Ўзбекистон акционерлик жамиятларининг қиймати 16,1 трлн сўмлик бирламчи, қўшимча ва янги акциялар эмиссиялари рўйхатга олинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Айни пайтда эмиссия ҳажмлари 2015 йилги натижадан 4,68 трлн сўм ёки 40,9% кўпни ташкил қилди, деб маълумот беради Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази.

Акциялар таркибига келсак уларнинг 1,64 трлн сўмлигини бирламчи ва 12,46 трлн сўмлигини қўшимча акциялар эмиссиялари ташкил этди.

Жумладан, очиқ обуна бўйича 305,96 млрд сўмлик (14,25 млрд сўм; ёпиқ обуна бўйича 12,16 трлн сўмлик (235,96 млрд сўм) акциялар жойлаштирилди.

Натижада, 2017 йил бошига келиб 659 АЖ амалдаги акциялари ҳажми номинал қиймати бўйича 30,4 трлн сўмни ташкил қилди, бу эса 2016 йил бошидагидан 13,9 трлн сўмга (1,8 марта) кўпдир.

2016 йилда республика корхоналари корпоратив ва инфраструктура облигациялари чиқармадилар. Айни пайтда муомалада 17 корхонанинг қиймати 228,6 млрд сўмлик 28 корпоратив облигациялари мавжуд.

Янгилик билан ўртоқлашиш: