Ўзбек актёри Остонадаги кинофестивалда энг яхши деб тан олинди

Дата: 15:32, 11-07-2018.

Тошкент. 11 июл. ЎзТАГ – Ўзбек актёри Карим Мирходиев Остонадаги “Евроосиё” Халқаро кинофестивалида энг яхши эркак роли учун совринни қўлга киритди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Кинематографияни ривожлантириш марказидан хабар берилишича, бу йил анъанавий кинофестивал 14 марта ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Ёш кинематографиячилар кенгаши ва Кинематографияни ривожлантириш маркази раҳбарлигида киноижодкорлар делегацияси иштирок этди.

Делегация таркибига кинорежиссёрлар Рашид Маликов ва Жаҳонгир Қосимов, актёрлар Карим Мирдходиев, Алишер Узоқов, Акбар Расулов, Шаҳзода Матжоновалар кирди.

“Евроосиё” кинофестивалининг асосий тарловига киритилган 12 та фильм орасида кинорежиссёр Рашид Маликовнинг “Сабот” фильми ҳам ғолиблик учун курашди.

Натижада ҳакамлар ҳайъати “Сабот” фильмининг асосий ролини ижро этган актёр Карим Мирҳодиевни энг яхши актёр деб тан олди.

Қисқа метражли фильмлар танловида ёш кинорежиссёрлар Абдуазим Илҳомжонов ва Ботир Абдураҳмоновларнинг “Она” фильми иштирок этди.

“Караван” танловдан ташқари дастури доирасида томошабинларга киноижодкор Жаҳонгир Қосимовнинг “Назира” номли бадиий фильми намойиш этилди.

Ўзбек киноси усталари фестивал доирасида ташкил этилган кино бозорида ҳам иштирок этишди. Фестивал меҳмонларига Ўзбекистон стендида “Сабот”, “Назира”, “Scorpion”, “Нишон”, “Тинчлик ортида” ва “Она” номли бадиий фильмлар тақдим этилди.

 

Сурат манбаи: http://darakchi.uz/ru/18613

Янгилик билан ўртоқлашиш: