Ўзбек алоқа оператори 185 мамлакатда роуминг таклиф этмоқда

Дата: 18:10, 08-04-2016.

Тошкент. 8 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг алоқа операторларидан бири бўлган Beeline дунёнинг 185 мамлакатида роуминг таклиф этмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу мамлакатлар орасида сайёҳлар ва таътилга чиққанлар орасида кенг тарқалган йўналишлар билан бир қаторда экзотик давлатлар ҳам мавжуд.

Beeline  абонентлари GPRS-роумингдан, компания 372 маҳаллий уяли алоқа компаниялари билан ҳамкорлик қилаётган, дунёнинг 161 давлатларида фойдаланишлари мумкин.

CAMEL-роуминг хизмати компания мижозларига 103 та дунё мамлакатларида 231 операторлар томонидан тақдим этилади.

Эслатиб ўтамизки, Beeline бренди Unitel МЧЖнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги савдо белгисидир. Unitel компаниясига 1996 йилда асос солинган. 2006 йил сентябрдан бошлаб Unitel Beeline савдо белгиси остида хизматлар кўрсатади.

Йил бошига оид маълумотларга кўра, ширкат абонентлари сони 10 млн киши атрофидани ташкил қилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: