Ўзбек алоқа оператори абонентлари байрамда 100 млн атрофида қўнғироқлар қилишди
Тошкент. 5 январ. ЎзТАГ – Янги йил кечаси Beeline ўзбек алоқа оператори абонентлари томонидан 100 млн атрофида қўнғироқлар амалга оширилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Компаниядан маълум қилишларича, тармоққа ушбу босим 2015 йилнинг 31 декабр соат 20:00дан 2016 йилнинг 1 январ соат 04:00гача тўғри келган.
Unitel‘нинг техник директори Евгений Ключевнинг сўзларига кўра, “Янги йилда тармоқнинг юқори даражадаги юкланишига кўрилган тайёргарликар аъло натижа берди: янги йил кечаси штат тизимда, жиддий носозликларсиз ўтди”.
Эслатиб ўтамизки, Unitel компанияси 1996 йилда ташкил этилган. 2006 йил сентябрдан Unitel ўзбекистонлик мижозларга Beeline бренди остида мобил алоқа хизматлари кўрсатади.
2015 йилнинг 1 июл ҳолатига кўра компания абонентлари сони 10,263 млн кишини ташкил қилган.