Ўзбек алоқа оператори икки стандартни бир тармоққа бирлаштирди

Дата: 15:58, 19-07-2016.

Тошкент. 19 июл. ЎзТАГ – UZMOBILE ўзбек алоқа оператори GSM ва CDMA-450 стандартларини бир тармоққа бирлаштирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон уяли алоқа бозоридаги юқори даражадаги рақобатга қарамасдан Миллий алоқа оператори UZMOBILE GSM тармоғи ишга тушган ҳудудларда ўз хизматларини фаол илгари сурмоқда. UZMOBILEнинг маҳаллий бозордаги афзаллиги шундаки, у ҳам GSM, ҳам CDMA-450 стандартларида хизмат кўрсатувчи ягона уяли алоқа операторидир”, - деди Mobinfo.uz нашрига берган интервьюсида UZMOBILEнинг тижорат директори Владимир Кравченко.

“Яқинда эса, - деб давом этди у, - биз UZMOBILE GSM тармоғидан UZMOBILE CDMA-450 ва тескари йўналишдаги мулоқотларни бир тармоқдаги мулоқот шаклида бирлаштирдик”.

Янгилик билан ўртоқлашиш: