Ўзбек амалдорлари ахборот ҳавфсизлигининг турли жиҳатларини ўргандилар

Дата: 17:30, 02-03-2016.

Тошкент. 2 март. ЎзТАГ – Ўзбек амалдорлари ахборот ҳавфсизлигининг турли жиҳатларини ўргандилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу масалага Тошкент ахборот технологиялари университети қошидаги “Электрон ҳукумат” ўқув марказида ташкил этилган ўқув курслари бағишланди.

Унверситетдан хабар қилишларича, курсда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ходимлари, “Ўзбектелеком” АК, “Ипотекабанк”, Давлат божхона қўмитаси, Меҳнат вазирлиги ва Дин ишлари бўйича қўмита ходимлари қатнашдилар.

Ўқув курси дастурида ахборот хавфсизлиги соҳасида норматив-ҳуқуқий база ва тушунчалар, ахборот хавфсизлигига оид таҳдид ва хавф-хатарлар ҳамда Интернет-маданият масалалари ўз аксини топди.

Бундан ташқари, семинар давомида Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази ходимлари томонидан ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг техник жиҳатлари, хусусан, локал-ҳисоблаш тармоқларида, ишчи почта билан ишлаш пайтида хафсизликни таъминлаш, хавфсизликнинг физик чоралари, вирус ва зарарли дастурлардан ҳимояланиш каби ва бошқа масалалар ҳам тилга олинди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: