Ўзбек амалдорларини ижтимоий тармоқларда ишлашга ўргатишмоқда
Тошкент. 30 май. ЎзТАГ – Тошкентда давлат амалдорлари учун facebook.com ва twitter.com ижтимоий тармоқларида давлат органлари саҳифаларини юритишга бағишланган махсус семинар-тренинг бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“БМТ Тараққиёт дастури экспертлари саҳифаларни самарали юритиш бўйича ўз тавсияларини бердилар, саҳифаларни қандай яратиш, давлат органлари фаолиятини қадай ёритишга доир видеороликни намойиш қилдилар, ишнинг техник жиҳатлар ҳақида сўзлаб бердилар”, – деб таъкидлашди “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази матбуот хизматида.
Эҳтимолий провокациялар ва троллик қилиш масаласи муҳокаманинг асосий мавзуларидан бири бўлди. Экспертлар бу шаклдаги мулоқотга конструктив ёндашиш зарурлиги, агарда муаммо мавжуд бўлса, ижтимоий тармоқлар ёрдамида уни ҳал қилишга кўмаклашиш зарурлигини таъкидладилар, агар у ўйлаб топилган муаммо бўлса, бунга далил билан жавоб бериш зарурлигини айтиб ўтдилар. Асосийси – туғилиши мумкин бўлган саволлардан қочган ҳолда ижтимоий тармоқлар каби самарали воситадан фойдаланиш заруриятини радъ этмасликдир.