Ўзбек ампутант-футболчилари Мексикадаги жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинни ҳам ютдилар
Тошкент. 2 декабр. ЎзТАГ – Ўзбек ампутант-футболчилари Мексикадаги жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинни ҳам ютдилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Амалдаги жаҳон чемпиони бўлган ўзбекистонликлар бу сафар Ирландия термасини 6:1 ҳисобида енгдилар.
Бугун, “А” гуруҳидаги сўнгги учрашувда Мавзур Умархўжаев шогирдлари Бразилия термасига қарши ўйнайдилар.
Эслатиб ўтамизки, илгари Ўзбекистон термаси Украинани 7:0 ҳисобида енгган эди.
30 ноябрдан бошлаб Мексиканинг Куликан шаҳрида ногирон-ампутантлар ўртасида футбол бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Турнир 8 декабрга қадар давом этади.