Ўзбек ҳарбийлари МДҲ ҳаво хужумига қарши мудофаа бирлашган тизими машқларида қатнашдилар

Дата: 15:38, 22-10-2014.

Тошкент. 22 октябр. ЎзТАГ – Ўзбек ҳарбийлари МДҲ ҳаво хужумига қарши мудофаа (ҲХҚМ) бирлашган тизими машқларида қатнашдилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Улардан ташқари, машқда Россия, Беларусия, Қозоғистон, Арманистон, Қирғизистон ва Тожикистондан келган 9 мингдан ошиқ ҳарбий хизматчилар ҳам иштирок этди.

Россия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, ҲХҚМ тизими ҳарбий тайёргарлигинини текшириш муваффақиятли якунланди, барча ўқув саволлари эса тўлиқ ишлаб чиқилди.

Машққа 100 атрофида самолет ва вертолетлар, шу жумладан, қирувчилар, штурм қилувчи ва бомба ташловчи самолётлар ва ҳатто стратегик бомба ташловчилар ҳам жалб этилган. Шунингдек, машқда ҲХҚМ тизимига қўшилган радиотехник қўшинларнинг 160 бўлинмалари ва 40 ошиқ зенит ракета бўлинмалари ҳам қатнашди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: