Ўзбек ҳарбийлари тест синовларидан ўтдилар
Тошкент. 22 январ. ЎзТАГ – Тошкент гарнизонининг 200 зиёд муддатли ҳарбий хизматчилари тавсиянома олиш учун белгиланган тартибда тест синовларини топширдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Мудофаа вазирлиги матбуот хизматидан маълум қилишларича, синов шартларини ҳарбийларга Давлат тест маркази ходимлари О.Бобоева ва Ж.Искандарова, шунингдек, аудиторияга кузатувчи сифатида таклиф этилган тажрибали ўқитувчилар тушунтириб бердилар.
Саволлар сони жами 100 та. Маънавий-маърифий иш бўйича ҳар бир тўғри жавоб учун 1,1 балл, физика, математика ва мантиқ бўйича саволлар учун бир баллдан, ҳарбий тайёргарлик бўйича 1,2 балл берилади. Тестларни бажаришга икки ярим соат, жавоблар варағини тўлдиришга ярим соат берилади
Кўпчилик тестларни Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари академиясига киришда тавсиянома олиш учун топширмоқда. Шунингдек, мазкур тавсияномага эга бўлган йигитлар республикамизнинг барча олий таълим муассасаларига ўқишга киришда ўзи тўплаган балларнинг 50% миқдорида қўшимча баллга эга бўлиш имтиёзига эга бўлади.
Бундан тест синовлари республиканинг бошқа вилоятларида ҳам бўлиб ўтди.
Сурат манбаи: http://art-academy.uz/%D0%BC%D0%BE%D1%8F-%D0%B0%D1%80%D0%BC%D0%B8%D1%8F-%D0%BC%D0%BE%D1%8F-%D0%B3%D0%BE%D1%80%D0%B4%D0%BE%D1%81%D1%82%D1%8C-3/