Ўзбек армияси ҳарбий куч бўйича глобал индексда минтақадаги қўшнилари армияларидан юқори ўринда

Дата: 12:27, 17-09-2015.

Тошкент. 17 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбек армияси ҳарбий куч бўйича глобал индексда Марказий Осиё минтақасидаги қўшнилари армияларидан юқори ўринда. Хусусан, Ўзбекистон 54-, Қозоғистон – 66-, Тожикистон – 81-, Туркманистон 90-ўринда.

Айни пайтда собиқ ССРИ мамлакатлари орасида Россия (2), Украина (25) ва Беларусь (45) армиялари Ўзбекистондан юқорида. Озарбайжон (63), Арманистон (74), Грузия (75) ва Латвия (87) армиялари куч жиҳатдан ўзбек армиясидан қуйида.

Индекс етакчилари орасида АҚШ, Россия ва Хитой бор.

Эслатиб ўтамизки, Ҳарбий куч бўйича глобал индекс Global Firepower портали мутахассислар тадқиқотларига асосланади.Тадқиқот услубияти 50 ошиқ омилларни ичига олади. Улар орасида мудофаа харажатлари, ҳарбий-ҳаво ва денгиз кучлари қуввати, инсон ресурслар, экипировка, табиий ресурслар қазиб олиш ҳажмлари ва логистика хусусиятлари (амалдаги денгиз порт ва аэропортлари сони, йўллар) кабилар бор. Рейтингда давлатларнинг ядро салоҳияти ҳамда уларнинг ҳарбий ва сиёсий етакчилиги характер ҳисобланмайди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: