Ўзбек аскияси ЮНЕСКОнинг Инсоният номоддий маданий меъроси рўйхатига киритилди

Дата: 19:53, 28-11-2014.

Ташкент. 28 ноября. УзТАГ – Анъанавий ўзбек сўз санъати – аския Инсониятнинг номоддий маданий меъроси рўйхатига киритилдидея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГЮНЕСКОнинг хабарига асосланган ҳолда.

Ушбу қарор яқинда ташкилотнинг Номоддий мадания меъросни муҳофаза қилиш бўйича Ҳукуматлараро комиссиясининг 9-сессиясида қабул қилинди.

Аския – оғзаки ўзбек халқ санъатининг бир туриб бўлиб, унда икки ёки бундан ортиқ қатнашчилар томонидан бирор мавзу бўйича ўткир сўзликда ўзаро мусобақа бўлиб ўтади. Иштирокчилар асосан эркаклар бўлиб, улар ўзбек тилини мукаммал билишлари, яхши импровизация қилишлари, тез ва ўзига хос фикрлашлари ва иккинчи томонга кулги ва ҳазиллар билан вақтида қочиримли жавоб беришлари зарур. Аския юмор шаклида бўлишига қарамасдан аҳолини жамиятдаги тамойиллар ва воқеалар хабардор қилади, кундалик ҳаётни синчиклаб кузатган ҳолда, муҳим масалаларга эътибор қаратади”, – деб таъкидланади халқаро ташкилот хабарида.

Эслатиб ўтамизки, Номоддий маданий меърос рўйхати ҳозирда 281 элементдан иборат. Ушбу мерос турли ҳамжамиятларнинг анъанавий билимлар ва одатларига эътиборни жалб қилишга қаратилган.

Жорий йилда рўйхатга 34 элемент киритилди ва ҳозирда улар сони 314тага етди.

Илгари ЎзТАГ аския Инсониятнинг номоддий маданий меъроси рўйхатига кириши мумкинлиги ҳақида хабар қилган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: