Ўзбек авиакомпанияси «Орзулар лайнери”ни эксплуатация қилишга тайёргарлик кўрмоқда
Тошкент. 19 сентябр. ЎзТАГ – “Ўзбекистон хаво йўллари” Миллий авиакомпанияси «Орзулар лайнери»ни эксплуатация қилишга тайёргарлик кўрмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ)
Яқинда авиакомпания дирекциясида “Boeing” корпорацияси мутахассислари иштирокида “Boeing 787 Dreamliner” самолетини эксплуатация қилишни бошлаш” мавзусида семинар бўлиб ўтди.
“Компаниянинг сотув бўйича ҳудудий директори Д.Миллер 2016 йилда миллий авиакомпания паркини тўлдирувчи “Боинг-787 Дримлайнер” самолети имкониятлари тақдимоти ўтказди. Ушбу учрашув «Орзулар лайнери”ни ўзлаштириш йўлидаги навбатдаги бир қадам бўлди, чунки ҳаво кемасининг Ўзбекистонга келиш пайтига келиб авиакомпаниянинг учув, инженер таркиби ва бошқа мутахассислари уни эксплуатация қилиш уқувларига эга бўлишлари зарур”, - деб қайд этишди авиакомпания матбуот хизматида.
Эслатиб ўтамизки, “Boeing 787 Dreamliner” самолёти ушбу тоифадаги замонавий самолётларга қараганда 20% кам ёқилғи сарфлайди.