Ўзбек авиакомпанияси Урганчдан Германия ва Австрияга учади
Тошкент. 15 март. ЎзТАГ – “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК 2015 йилда Тошкент-Мюнхен-Урганч ва Тошкент-Вена-Урганч йўналиши бўйича доимий рейсларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бу ҳақида март ойида Берлинда бўлиб ўтган «ITB Berlin-2014» туристик ярмаркаси доирасида Германиядаги Ўзбекистон элчихонаси томонидан уюштирилган тақдимотда хабар қилинди.
Бу рейслардан Германиянинг барча йирик туроператоорлари манфаатдор, деб таъкидлади авиакомпаниядаги манба.
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК ярмаркада доимий иштирок этади ва Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятини намоён қилади.