Ўзбек авиаташувчиси Киевга рейсларни мустақил бекор қилди – Украина давлат авиация хизмати

Дата: 16:08, 05-04-2014.

Тошкент. 5 апрель. ЎзТАГ –  “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК Киевга рейсларни мустақил равишда бекор қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) – Украина давлат авиация хизмати маълумотига асосланган ҳолда.
Тошкент-Киев ва Киев-Тошкент рейслари жорий йилнинг 1 апрелидан бекор қилинган. Илгари “Ўзбекистон ҳаво йўллари” ушбу қарорни форс-мажор шароитлар билан изоҳлаган эди. Бунинг сабаби Украина авиация ҳокимияти томонидан тегишли рухсатноманинг берилмаганидир.
Ўз навбатида, Украина авиация хизмати расмий сайтида ўзбек ташувчисига тегишли рухсатнома тақдим этилганини баён қилди. Лекин Ўзбекистон ҳаво йўллари” Киевга рейсларни мустақил равишда бекор қилган. Хабарда айтилишича, Украина авиация хизмати ўзбек компаниясининг тегишли аризасини ижобий ҳал қилиб, унга 2014 йилги ёзги навигация доирасида доимий рейсларни амалга оширишга рухсат берган.
Шу билан бирга, Украина томони учишга рухсатноманинг амал қилиш муддатига чегара ўрнатган. Икки ойлик вақтинчалик рухсатнома берилишига сабаб томонлар авиакорхоналари бир қатор техник ва тижорат масалалари бўйича бир қарорга кела олмаганлиги сабаб бўлган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: