Ўзбек авиаташувчиси саноат ярмаркасида ўз имкониятлари тақдимотини ўтказди

Дата: 10:26, 03-11-2014.

Тошкент. 3 ноябр. ЎзТАГ – “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси Тошкентда бўлиб ўтаётган Халқаро саноат ярмаркаси ва коперация биржасида уз имкониятлари тақдимотини ўтказди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

МАКдан хабар қилишларича, ярмаркада авиакомпания фойдаладиган ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ўзлаштирилган буюмлар, шунингдек, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга ўзлаштириш учун таклиф этилаётган маҳсулотлар ҳам тақдим қилинди.

Авиакомпания ўз стендида пассажир ва юк ташувлари бўйича имкониятлари, “Навоий” аэропортидаги юк терминалининг юкларни ташиш ва вақтинча сақлаш бўйича хизматларини ҳам тақдим этилди.

Бундан ташқари, “Uzbekistan airways technics”нинг ғарбда ишлаб чиқарилган самолетларга хизмат кўрсатишга доир хизматлари ҳам кўрсатилди.

Эслатиб ўтамизки, илгари ЎзТАГ Тошкентда VIII Халқаро саноат ярмаркаси ва коперация биржаси бошланганлиги ҳақида хабар қилган эди. Тадбир 28 октябр-1 ноябр кунлари бўлиб ўтади. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: