Ўзбек автоконцерни Россияда сотиладиган моделлари қаторини кенгайтиради

Дата: 17:15, 10-06-2015.

Тошкент. 10 июн. ЎзТАГ – GM Uzbekistan автоконцерни Россияда сотиладиган моделлари қаторини кенгайтиришни режалаштирмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) “Ўзавтосаноат” АК бошқаруви раиси ўринбосари Тоҳир Жалиловга асосланган ҳолда.

“Бундай режалар мавжуд. Бу нафақат ассортиментнинг кенгайтирилиши, балки Uz-Daewooнинг ҳозирги авлодини такомиллаштириш ва алмаштириш бўлади”, - деди Т.Жалилов “Авто Года” порталига берган интервьюсида.

Бундан ташқари, у 2015 йилда Uz-Daewoo олдига қўйилган мақсадлар билан ҳам ўртоқлашди.

“Умуман стратегияни ўзгартиришни режалаштираётганимиз йўқ. Лекин у бир оз янгиланади. Биз ҳозирда брендимизга таъсир қилаётган глобал ўзгаришлар ҳақида гапирмоқдамиз. Бугун бизнинг асосий вазифамиз  бозордаги улушни сақлаб қолиш ва дилерлик тармоғини мустаҳкамлаш. Бунда биринчи ўринга янги автомобиллар сотуви қисқариши баробарида сервис ва trade-in чиқади. Биз дилерларни ушбу йўналишда қўллаб-қувватлаймиз», - деб таъкидлади бошқарув раиси ўринбосари.

Маълумот ўрнида РФда ихчам Matiz, Nexia ва Gentra седанлари сотилади.

Европа бизнеси ассоциацияси авто ишлаб чиқарувчилар қўмитаси маълумотларига кўра, 2015 йилнинг 5 ойида Россияда ўзбек автолари сотувлари 2014 йилнинг муқобил давридагига солиштирганда 58,7% қисқарди (20,888 донадан 8,622 донагача).

Янгилик билан ўртоқлашиш: