Ўзбек автомобил ва дарё транспорти агентлиги “РИА Новости” маълумотига раддия берди

Дата: 16:36, 12-04-2016.

Тошкент. 12 апрел. ЎзТАГ – Ўзбек автомобил ва дарё транспорти агентлиги (ЎзАДТА) “РИА Новости” маълумотига раддия берди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“2016 йилнинг 6 апрел куни “РИА Новости” ахборот агентлиги сайтида “Ўзбекистон ва Хитой "Буюк ипак йўли" дастури доирасида ўзаро автомобил қатновини соддалаштиради” материал берилди. Унда, Ўзбек автомобил ва дарё транспорти агентлиги раҳбари Воҳид Исмоилов “РИА Новости” мухбирига берган интервьюсида Ўзбекистон ва Хитой ўртасида автомобиль қатновига оид янги битимни имзолаганини маълум қилгани айтилган. Шунингдек, мақолада, Хитой ташаббуси билан амалга оширилаётган лойиҳа учун 40 миллиард долларлик Инфратузилма жамғармаси ташкил этилгани ҳақида сўз борган”, дейилади ЎзАДТА хабарида.

Шундан сўнг таъкидланишича, Ўзбек автомобил ва дарё транспорти агентлиги ушбу хабар ҳақиқатга мос эмаслигини расман баён қилади, чунки агентлик раҳбари матбуот анжуманида иштирок этмаган ва ушбу масала бўйича РИА Новости ёки бошқа ОАВ вакилларига интервью бермаган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: