Ўзбек автомобиллари Ливан ва Иорданияга экспорт қилинмоқда

Дата: 16:44, 25-01-2018.

Тошкент. 25 январ. ЎзТАГ – Ўзбек автомобиллари Ливан ва Иорданияга экспорт қилинмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) GM Uzbekistanнинг жамоатчилик билан ишлаш хизмати хабарига таянган ҳолда.

“Экспорт георафиясини кенгайтириш ва янги бозорларга чиқиш стратегияси доирасида GM Uzbekistan Яқин Шарқ бозорларига Chevrolet Spark автомобилларини етказиб бериш бошлади. 23 январ куни Ливан ва Иорданияга автомобилларнинг биринчи партияси юкланди. Йил охирига қадар ушбу мамлакатларга 500 донадан кам бўлмаган миқдорда автомобиллар етказиб бериш режалаштирилмоқда”, - дейилади ширкат хабарида.

Шунингдек, Тунисга ҳам Chevrolet Spark автомобилларини экспорт қилиш бўйича ишлар якунига етмоқда.

Сурат манбаи: http://ru.sputniknews-uz.com/economy/20170719/5856006/GM-avto-mashiny-promyshlennost.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: