Ўзбек автосаноати дилерлик корхоналаридаги улушларини сотмоқда

Дата: 12:35, 26-12-2018.

Тошкент. 26 декабр. ЎзТАГ – “Ўзавтосаноат” 32 дилерлик корхоналаридаги ўз улушларини аукцион савдоларига қўйди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Маълум қилинишича, сотувлар “хусусий дилерлик корхоналари сонини кўпайтириш мақсадида” амалга оширилмоқда. Ушбу корхоналарнинг ҳар бири тайёр, юқори даромадли бизнес бўлиб, янги автомобиллар, эҳтиёт қисмлар сотувининг амалдаги тизимини, шунингдек автосервис хизматлари кўрсатиш тизимини ўзида қамраб олган.

“Савдоларга автомобиллар сотувининг шаффоф тизимлари ривожига ва уларга сотувдан кейин хизмат кўрсатишга инвестиция киритиш истагида бўлган хусусий инвесторлар (юридик ва жисмоний шахслар) таклиф этилади”, - дейилади ширкат хабарида.

Аукцион савдолари ташкилотчиси – “Respublika mulk markazi” МЧЖ.

Савдолар 2019 йил 21 январда ўтказилади.

Шундан кейин маълум қилинишича, савдоларда қатнашиш учун дилерлик корхонаси устав капиталидаги улуш бошланғич қийматининг 15%ини ўтказиш талаб этилади.

Сурат манбаи: https://m.xabar.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: