Ўзбек бадминтончилари Осиё чемпионатини муваффақиятли бошладилар

Дата: 18:00, 27-04-2016.

Тошкент. 27 апрел. ЎзТАГ – Ўзбек бадминтончилари 2016 йилги Осиё чемпионатининг биринчи кунида жуфтликда етакчилик қилдилар. Ушбу биринчилик 26 апрелда Ухань (Хитой) шаҳрида бошланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Бадминтон федерациясидан хабар қилишларча, республика термаси аъзолари Артем Саватюгин ва Амрулло Бахшуллаевлар жутликлар мусобақаларида “B” гуруҳида Мўғилистон термаси аъзолари устидан ишончли ғалабани қўлга киритдилар.

“С” гуруҳида эса ўзбекистонлик спортчи Артем Саватюгин яккаликда илк баҳсда Сингапур термаси вакилига енгилди, иккинчи учрашувда эса Макао термаси бадминтончиси устидан ғалаба қозонди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: