Ўзбек банк мутахассислари қатор қисқа муддатли курслардан ўтдилар

Дата: 18:03, 07-07-2016.

Тошкент. 7 июл. ЎзТАГ – 2016 йил июнда Ўзбекистон банк мутахассислари учун қатор қисқа муддатли курслари ташкил этилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Банклар уюшмасидан хабар беришларича, курслар Ўзбекистон Республикаси президентининг 2015 йил 6 майдаги “Тижорат банкларининг молиявий барқарорлигини янада ошириш ва уларнинг ресурс базасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-2344-сонли қарорининг 8 банди ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган.

Курслар Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси, Тошкент молия институти, Ўзбекистон-Халқаро молиявий-иқтисодий ривожланиш Маркази, Тошкент шаҳридаги Сингапур Менежментни ривожлантириш институти ҳамда Тошкент Давлат иқтисодиёт университети базасида ташкил қилинган.

Жами банк фаолиятининг долзарб йўналишлари бўйича 8 та ўқув курс ва махсус семинарлар ташкил этилди. Уларда тижорат банкларининг 150 дан ортиқ ходимлари малакаларини ошириш мақсадларида таҳсил олдилар. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: