Ўзбек банк назоратчиси қайта молиялаш ставкасини ўзгаришсиз қолдирди

Дата: 14:40, 30-04-2014.

Тошкент. 30 апрель. ЎзТАГ – Ўзбек банк назоратчиси - Марказий Банк қайта молиялаш ставкасини илгариги даражада – 10% миқдорда қолдирди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) банк матбуот хизматига асосланган ҳолда.
“Марказий Банк бошқаруви томонидан қайта молиялаш ставкасини 10 фоиз даражада қолдириш ҳақида қарор қабул қилинди”, - дейилади Марказий банк хабарида. Айни пайтда ушбу қарорга келишда мамлакатдаги ушбу йил учун белгиланган амалдаги ва кутилаётган инфляция даражаси асос бўлган.
Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон Марказий банки 2014 йилнинг 1 январида қайта молиялаш ставкасини 12 фоиздан 10 фоизга камайтирган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: