Ўзбек банки илк маротаба $300 млнлик евробондларни Лондонда жойлаштирди

Дата: 16:50, 26-11-2019.

Тошкент. 26 ноябрь. ЎзТАГ – Ўзбекистон банки илк маротаба $300 млнлик евробондларни Лондонда (Буюк Британия) жойлаштирди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ Лондон фонд биржасида халқаро облигацияларни чиқарди ва шу билан халқаро капитал бозорининг иштирокчиси бўлди. Қиймати $300 млн евробонд инвесторлар томонидан юқори баҳоланди", - дейилади банк матбуот хизмати хабарида.

Қайд этилганидек, JP Morgan, Citigroup, Commerzbank ва Raiffeisen Bank тавсиялари асосида корпоратив евробондларни чиқаришга тайёргарлик кўрмоқда. 18-22 ноябрь Цюрих, Франкфурт ва Лондонда 60 дан ортиқ инвесторлар билан музокаралар бўлиб ўтди.

Банкнинг облигациялар бўйича дастлабки рентабеллиги 6,50% да ўрнатилди ва уларнинг жойлашуви Лондон вақти бўйича 8.23 да эълон қилинди. Буюртмалар ҳажми 10.00 да $300 млнга (чиқаришни тўлиқ қамраш), 12.10 да $800 млнга (2,5 марта чиқаришни қамраб олган) етди.

12.25 да облигацияларнинг рентабеллиги 0,125% га камайди ва янги рақам 6,375% да эълон қилинди. 13.05 да буюртмалар ҳажми $1 млрддан ошди, 14.00 да эса $1,2 млрдга етди (чиқаришни 4 баробар қамраш билан).

"Бундай юқори талаб туфайли Лондон вақти билан 17.00 да 5,75% купон ставкаси билан ёпилган битимнинг етарли рентабеллиги таъминланади", – деб якунланади хабар.

Сурат манбаи: t.me/MoliyaPress

Янгилик билан ўртоқлашиш: