Ўзбек банки Марказий ва Шарқий Европа Банклари ассоциацияси аъзоси бўлди

Дата: 15:08, 27-02-2015.

Тошкент. 27 феврал. ЎзТАГ – “Hamkorbank” ўзбек акционерлик тижорат банки Марказий ва Шарқий Европа Банклари ассоциацияси (Association for Central and Eastern Europe - BACEE) аъзосига айланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Bank.uz сайтининг хабар беришига кўра, ҳамкорлик шартномаси “Hamkorbank” АТБ бошқаруви раиси О.Тўражонова ва Марказий ва Шарқий Европа Банклари ассоциацияси  бош котиби жаноб И.Лендьелем томонидан имзоланган.

Ассоциация аъзолари аъзолик ҳуқуқларидан фойдаланадилар. Улар BACEE тадбирларида қатнашадилар, маълумотлар оладилар ва ҳ.к. Доимий аъзолар умумий йиғилишда овоз бериш ҳуқуқига эга бўладилар.

BACEEга яхши нуфузга эга бўлган, хорижий банклар билан ҳамкорликни ривожлантиришни, халқаро бозорларга чиқишни истаган, янги банк маҳсулот ва технологияларини ривожлантиришдан манфаатдор бўлган барча банклар аъзо бўлиши мумкин.

Ассоциация банкларга халқаро бозорларга чиқиш, ҳамкорлар, кредитор ва салоҳиятли инвесторлар топишда, кредит линиялари ва молиялаштириш имкониятларини қидиришда ёрдамлашади. Шунингдек, ассоциация турли семинарлар ташкил қилиб, банк вакилларини касбий тадбирларга таклиф қилади.

BACEE ташкилоти 1996 йилда ассоциация аъзолари ва Марказий ва Шарқий Европа банклари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва кучайтириш мақсадларида ташкил қилинган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: