Ўзбек банклари 173 банкрот корхоналарни тиклашга 588,8 млрд сўм йўналтирдилар

Дата: 22:52, 21-10-2014.

Тошкент. 21 октябр. ЎзТАГ – 2014 йилнинг 9 ойида Ўзбекистон тижорат банклари 173 банкрот корхоналарнинг ишлаб чиқариш фаолиятини тиклашга 588,8 млрд сўм йўналтирдилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Марказий банк маълумотларига кўра, банкрот корхоналар асосида 100 зиёд янги ишлаб чиқаришлар барпо этилди, 21 мингдан ошиқ янги иш ўринлари яратилди, жами 2,8 трлн сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди ва улардан $780 млнлиги экспортга чиқарилди.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон тижорат банклари 9 ойда 6,7 трлн сўм миқдорда инвестицион кредитлар ажратлдилар. Бу ўтган йилнинг муқобил давридагига қараганда 20% кўпдир.

$1 = 2379,75 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: