Ўзбек банклари инвестиция учун маблағларни аямаяптилар

Дата: 12:15, 20-10-2014.

Тошкент. 20 октябр. ЎзТАГ – Ўзбек банклари республика ичида инвестиция қилиш учун маблағларини аямаяптилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Тошкентда Марказий банк, ТИВ, Савдо-саноат палатаси ва “Капиталбанк” томонидан ўтказилган бизнес-форум материалларига асосланган ҳолда.

Жорий йилнинг 9 ойида республика тижорат банклари инвестиция кредитлари сифатида 6,7 трлн сўм ажратдилар. Ўтган йилнинг муқобил даврида эса бундан 1,2 баравар оз маблағ ажратилган эди.

Бундан ташқари, жорий йилнинг биринчи ярмида технологик ускуналар ва айланма капиталини тўлдириш учун истеъмол моллари ишлаб чиқарувчи корхоналарга 1,7 трлн сўм миқдорда банк кредитлари ажратилди. Ҳудудлар саноат салоҳиятини ривожлантириш дастурларини амалга ошириш доирасида 555,3 млрд сўм ажратилиб, лойиҳа ташаббусчиларининг 730 млрд сўм маблағи инвестиция қилинди ва 20,5 млн доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилди.

Натижада 2014 йилнинг биринчи ярмида 2,696 минг лойиҳа амалга оширилди, 1651 янги ишлаб чиқариш объекти ишга туширилди.

$1=2375,56 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: