Ўзбек банклари конвертация тўхтатилгани ҳақидаги миш-мишларни радъ қилмоқдалар
Тошкент. 28 май. ЎзТАГ – Ўзбек банклари конвертация тўхтатилгани ҳақидаги миш-мишларни радъ қилмоқдалар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Хусусан, “Ипотека-банк” сайтида “жисмоний шахслар учун конверсия операциялари тўхтовсиз кўрсатилаётганлиги” ҳақида айтилади, “Ўзсаноатқурилишбанк” сайтида эса “конверсия операциялари бўлимлари очилиб, улар ҳозирда жисмоний шахсларга халқаро банк пластик карталари орқали хорижий валютани сотиш ва сотиб олишга операцияларини бемалол ўтказилаётганлиги” айтилади. “Ипак Йўли” банки эса “жисмоний шахсларга хорижий валюта сотиш (конверсия операциялари) операциялари тўхтатилгани йўқ” деб хабар бермоқда. “Алоқабанк” “ушбу масала банк бошқаруви томонидан доимий асосда назорат қилинаётганлиги”ни тасдиқлади.
Шунингдек, “Қишлоқ қурилиш банк”, “Туронбанк” ва бошқалар ҳам раддиялар билан чиқдилар.