Ўзбек банклари кредитларининг ҳар 10 сўмидан деярли 8 сўми узоқ муддатли инвестицияларга йўналтирилди

Дата: 17:27, 29-07-2015.

Тошкент. 29 июл. ЎзТАГ – 2015 йилнинг биринчи ярмида ўзбек банклари кредитларининг ҳар 10 сўмидан деярли 8 сўми (79,7%) узоқ муддатли инвестицияларга йўналтирилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбек банклари кўрсатилган муддатда иқтисодиёт реал тармоғини кредитлаш ҳажмларини 2014 йилнинг муқобил даврига солиштирганда 30,5% кўпайтирдилар.

Иқтисодиёт вазирлигидан хабар қилишларича, хусусан, истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчи корхоналарга тижорат банклари томонидан 2,2 трлн сўмдан ошиқ кредитлар ажратилган бўлиб, бу 2014 йилнинг муқобил давридагидан 1,3 ошиқ. Натижада истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ҳажмлари 13,5%, жумладан, озиқ-овқат маҳсулотлари чиқариш 21,6% ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 8,3% ўсди.

Айни пайтда, банклар томонидан кредитлаш ўсишини рағбатлантирувчи асосий омил сифатида 2015 йил бошида Марказий банк қайта молиялаш ставкасининг 10%дан 9%га туширилиши бўлгани айтилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: