Ўзбек банклари ликвидлик ҳолатини стресс-тестлар асосида аниқлайдилар
Тошкент. 22 август. ЎзТАГ – Ўзбек банклари ликвидлик ҳолатини стресс-тестлар асосида аниқлайдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ушбу мажбуриятлар Марказий банк томонидан тасдиқланган Тижорат банклари ликвидлигини бошқаришга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги Низомда мавжуд.
Янги Низомда банклар камида ҳар бир чоракда ўз ликвидлик ҳолатини стресс-тестлар асосида текшириб туришлари белгиланган. Банклар унинг натижаларига кўра ўз фаолиятларини кўриб чиқишлари ва кутилмаган стресс ҳолатларда зарур бўладиган қўшимча маблағларни таъминлаш бўйича режалар ишлаб чиқишлари зарур. Банклар Марказий банкка стресс-тестлар натижалари бўйича қабул қилинган қарорлар ҳамда кутилмаган молиялаштириш бўйича режалари ҳақида маълумотларни тақдим этишлари ҳам талаб қилинади.