Ўзбек банклари нақд пул бериш учун банкоматлар сотиб олади

Дата: 14:57, 16-11-2017.

Тошкент. 16 ноябр. ЎзТАГ – Йил охирига қадар Ўзбек банклари нақд пул бериш учун 200 ортиқ банкоматлар партиясини сотиб олишни режалаштирмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Маълумотларимизга кўра, ҳозирда молия муассасалари ушбу ускуналарни олиб келиш устида ишламоқдалар. Йил охирига қадар бир неча банклар учун 200 ортиқ банкоматлар партиясини олиб келиш кутилмоқда. Биз нақд маблағ муаммосини ҳал қилдик, энди банкоматларнинг тарқалиши банкларнинг имкониятларига боғлиқ бўлиб турибди. Уларнинг тарқалиши маълум вақт талаб қилади, чунки бу катта капитал киритмалар билан боғлиқ”, - деди Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари Тимур Ишметов.

Шу билан бирга, унинг сўзларига кўра, Марказий банк банкоматлар сотиб олиш жараёнларига аралашмайди. 

Эслатиб ўтамизки, 2017 йил 14 августда Тошкентнинг йирик бозорларида нақд пул бериш учун банкоматлар ишлай бошлади. Бошида нақд пул бериш бепул амалга оширилган бўлса, кейинроқ банклар 1 фоиздан 2 фоизгача ҳақ жорий қилди. Бир мартада фақат 100 минг сўмдан кўп бўлмаган маблағни нақд олиш мумкин.

$1=8069,29 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: