Ўзбек банклари озиқ-овқат саноатини кредитлаш ҳажмларини 1,4 бараварга оширдилар
Тошкент. 29 август. ЎзТАГ – 2014 йилнинг етти ойида Ўзбекистон тижорат банклари озиқ-овқат саноати корхоналари лойиҳалари, шунингдек, фермер хўжаликларини молиялаштириш учун 971,8 млрд сўм ажратдилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг муқобил давридагига солиштирганда 1,4 бараварга кўпайди. Энг кўп маблағ – 775,4 млрд сўм зарур хом-ашё ва материаллар сотиб олишга, 171,9 млрд сўм – ишлаб чиқаришни замонавий техника ва ускуналар билан жиҳозлашга, яна 24,5 млрд сўм томчилаб суғориш тизимларини сотиб олиш ва иссиқхоналар яратишга йўналтирилди”, – деб таъкидлашди Марказий банк матбуот хизматида.
Кейинги беш йил ичида тижорат банклари озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарга деярли 4 трлн сўмлик кредитлар ажратдилар. Натижада мамлакатда йилига 16 млн тонна мева-сабзовот маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, 180 турдаги янги ва қайта ишланган маҳсулотлари дунёнинг 80 ортиқ давлатларига экспорт қилинмоқда. Кейинги уч йил орасида экспортга чиқарилаётган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ҳажми 3 баравардан зиёд ўсди.