Ўзбек банклари томонидан 6,5 млн онлайн карталар чиқарилди ва 40 млндан зиёд транзакциялар ўтказилди

Дата: 22:50, 23-09-2016.

Тошкент. 23 сентябр. ЎзТАГ – 2016 йилнинг сентябрига келиб Ўзбекистонда 6,5 млн онлайн карталар муомалага чиқарилди ва улар воситасида жисмоний шахслар томонидан интернет орқали 40 млндан зиёд транзакциялар ўтказилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ахборот технологияларини ривожлантириш вазирлиги маълумотларига кўра, 2016 йилда коммунал хизматлар тўловларининг 62% онлайн-тизимлар орқали ҳақ тўланган.

СМС-банкинг ва мобиль банкинг хизматлари фойдаланувчилари сони 700 мингдан ошди.

Бугунда Ўзбекистонда электрон тижорат соҳасида 60 ортиқ хизматлар мавжуд бўлиб, улар сони ошиб бормоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: