Ўзбек банклари янги Uzcard логотипи пластик карталар чиқара бошладилар
Тошкент. 8 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон тижорат банклари янги Uzcard логотипли сўмлик пластик карталар чиқара бошладилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Янги логотип ёрқин рангларда ишланган бўлиб, брендлашдаги замонавий тамойилларга мувофиқ бажарилган ва ҳозирда мавжуд амалдаги хорижий муқобилларидан яхши томонга ажралиб туради. Логотипнинг ранг ечими миллий колорит ва ғояни яхши очиб беради ва шу орқали брендга ишонч уйғотади”, – деб таъкидлашди Марказий банк матбуот хизматида.
Эслатиб ўтамизки, тизимнинг янги логотипи ўтган йил декабрда тақдим этилган эди. У кўк фонда тўғри тўртбурчакнинг ўрта қисмидаги лотин ёзувидаги “Uzcard” тасвиридан иборат. Биринчи “U” ҳарфи икки қисмдан ташкил топган. Чап қисм, шрифтнинг қолган қисми каби, оқ рангга бўялган, ўнг қисм эса қизил рангда бўлиб, пластик карточка чипи образини ифодалайди.