Ўзбек банкларининг кўпчилиги валютани 1 йиллик омонатга қабул қилмоқда
Тошкент. 6 ноябр. ЎзТАГ - Ўзбек банкларининг кўпчилиги хорижий валютани 1 йиллик омонатга қабул қилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Масалан, “Халк банки” омонатга камида $300ни йилига 6% даромад тўлаш шарти билан, “Асака” банки 10%, “Ипотека” 7%, “Агробанк” 5%, “Қишлоқ қурилиш” банк 8%, “Туронбанк” 7%, “Микрокредит” 7%, “Ипак Йўли” 8%, “Капиталбанк” 12% бериш шарти билан, “Азия Альянс” депозитга камида $500ни 6% эвазига, “Инвест Финанс” ҳам $500ни 9%га ва “Даврбанк” 7% эвазига қабул қилмоқда.
Ўзбек банклари орасида “Ўзсанотқурилишбанк” валюта депозитлари учун йилига 17% таклиф қилмоқда.
Булардан “Халк банки”, “Микрокредит” ва “Капиталбанк” фоизларни муддат сўнгида валютада тўлаб беришга ваъда бермоқдалар, “Азия Альянс” ва “Даврбанк” эса ҳар чоракда, қолган банклар эса ҳар ойда тўлашга ваъда берганлар.
Шу билан бирга, “Халк банки”, “Асака”, “Ипотека”, “Агробанк”, “Инвест Финанс” ва “Азия Альянс” фоизни валютада тўлаш мажбуриятини олган. “Қишлоқ қурилиш”, “Туронбанк”, “Микрокредит”, “Ипак Йўли” ва “Даврбанк” ўзбек сўмида тўлашини билдирган.
“Ўзсанотқурилишбанк” йилига 17% омонатлар даромадларини сўмда, 6% омонатлар фоизини эса валютада тўлашини билдирган.