Ўзбек банкларининг ялпи капитали 6,9 трлн сўмдан ошиқни ташкил қилди

Дата: 17:00, 27-04-2015.

Тошкент. 27 апрел. ЎзТАГ – 2015 йилнинг январ-мартида Ўзбекистон банкларининг ялпи капитали 6,9 трлн сўмдан ошиқни ташкил қилди, дея хабар беради Ўзбекис телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Марказий банки маълумотларига кўра, бугунги кунда мамлакат банк тизими капиталининг етарлилик даражаси 23,7% ташкил этади. Бу эса Базель банк назорати қўмитаси қўйган талаблардан (8%) 3 баравар ошиқдир.

Банкларнинг ялпи активлари ўтган йилнинг муқобил давридагига қараганда 28,1% ўсиб, 56,6 трлн сўмдан ошиқни ташкил қилди. Кейинги йилларда жорий ликвидлик даражаси 64% юқори бўлиб, жаҳон амалиятида қабул қилинган минимал меъёрлардан 3 бараварга юқори.

Банкларнинг иқтисодиёт реал тармоғига йўналтирган кредитларнинг умумий ҳажми 30,6% кўпайиб, 35 трлн сўмни ташкил қилди. Инвестицион кредитлар 1,1 бараварга ошиб, 1-чорак сўнгига келиб 2,3 трлн сўмдан ошиқни ташкил этди. Кичик бизнесга 2,9 трлн сўм кредит, 590,9 млрд сўм микрокредитлар ажратилди.

$1 = 2507,40 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: