Ўзбек банкларининг ўз ҳисоб сиёсати бўлади

Дата: 17:02, 20-02-2015.

Тошкент. 20 феврал. ЎзТАГ – Ўзбек банкларининг ўз ҳисоб сиёсати бўлади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бунга доир маълумотлар Bank.uz сайтида мажуд.

Банклар юқоридаги Йўриқнома доирасида ўз иш фаолияти ўзига хосликларидан келиб чиққан ҳолда ўз ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқишлари зарур. Ушбу сиёсат эса банкнинг даромад ва харажатлар ҳисоб-китобларини тўғри юритиш, солиқ ва молия ҳисоботларини тайёрлаш ва тақдим қилиш, пул ҳисоб-китоби хужжатларини аниқ ва тўғри бухгалтерлик ҳисобини юритиш ва филиаллар, минибанклар ва бошқа нуқталар фаолиятини самарали ички назоратни таъминлаш мақсадларида юритиш ва сақлаш тартибларинини белгилаши лозим.

Илгари банклар бухгалтерлик хужжатларини юритишнинг ички тартибларини ишлаб чиқишлари мумкинлиги кўзда тутилган эди.

Ўз ҳисоб сиёсатини юритишга марказий банк томонидан рухсат берилди. Бунинг учун Банкларда бухгалтерликни юритиш ва бухгалтерлик ишини ташкил қилиш Йўриқномасига тегишли ўзгартишлар киритилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: